Ватан – барча нарсамиздан улуғ
Ватан – улкан самодир, биз таъриф беролмаймиз,
Кичик гўшамиз узра доим соябонимиз.
Ватан – Она заминдир, у бизнинг боқувчимиз,
Саҳоватнинг конидир, бордир тўртта фаслимиз.
Ватан – қувонч бағишлар, фахру-ифтихоримиз,
Яшаб унда яйраймиз, тўлиқ илм олгаймиз.
У ота-онамиздек беминнат ғамхўримиз,
Ватан доим қўриқлар, осойишта умримиз.
У азиз ва муқаддас, ҳар вақт ёдда тутамиз,
Ҳатто бир кафт тупроғин кўзимизга суртамиз.
Чунки унда ҳоки бор буюк Аждодларимиз,
Ватан учун қон тўккан қанча Улуғларимиз.
Унда топсинлар макон яна кўп-кўп наслимиз,
Гуллаб яшнасин доим ҳар бир қарич еримиз.
Келинг ҳисса қўшайлик, қадрли юртдошимиз!
Билим ҳамда ҳунардан тегар унга фойдамиз.
Ватан – мисли самодир, сўзда етказолмаймиз,
Меҳри тубсиз уммондир, мадҳини айтолмаймиз.
Не деб атасак ҳам кам, тарифлаб беролмаймиз,
Тенгсиз гўша, бағри кенг мисли Онажонимиз..!
Шукр, баланд ихлосим, шу ерда бўлар қабрим,
Бу ерда қадрланар, меҳнатим ҳам қаламим.
Шу Ватанга армуғон ашъорларим, алёрларим,
Юзим ёруғ қил абад, ўтинаман Аллоҳим!